Автобусни бошқариш истагини билдирган аёл номзодлардан Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовага амалиёт дарслари белгиланган бўлиб, уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича батафсил тушунчалар берилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ "C" ёки "D" тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини ёки йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқаришга рухсат этилиши белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Транспорт вазирлиги замонавий транспорт аеллар саломатлигига катта зарар келтирмаслигини таъкидлади. Қарор, шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенглигини яхшилашга хизмат қилади.