Ссылки доступа

Тожикистон Олий суди Исфара шаҳридаги спорт майдончаси ўрнида кўп қаватли уйлар қуришга рухсат берди


Маҳаллий аҳоли ҳокимиятнинг бу қарорини бекор қилишни сўраган эди.

Тожикистон Олий суди Исфара шаҳри ҳокимиятининг мактаб спорт майдончаси ҳудудида иккита кўп қаватли уй қуришга берган руҳсатини қонуний деб топди. Маҳаллий аҳоли ҳокимиятнинг бу қарорини бекор қилишни сўраган эди.

Тортишилаётган мазкур ер участкасида мактаб спорт майдончаси жойлашган бўлиб, ундан узоқ йиллар давомида яқин атрофдаги бир неча маҳалла аҳолиси ҳамда 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари спорт билан шуғулланиб келган.

Исфара ҳокимияти 2023 йил февралида мазкур майдонни турар-жой бинолари қуриш учун тадбиркор Манучеҳр Валиевга ажратган эди. Собиқ спорт майдончаси тадбиркорга "иккита замонавий турар-жой ва битта кўп қаватли турар-жой қуриш учун берилган”, дейилади ҳокимият қарорида.

Маҳаллий аҳоли ҳокимиятнинг ушбу қарорини деярли бир йилдан бери турли инстанциядаги судлардан бекор қилишни сўраб келмоқда, лекин ҳозирча учта суд ҳокимиятни ҳақ деб топган.

Ҳозир ҳудудда кўп қаватли уй қуриш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG