Бишкекнинг Первомайский туман суди Жўқорғу Кенеш собиқ депутати Қамчибек Жўлдошбоевни 19 апрелга қадар ҳибсда қолдирди. Бу ҳақда 26 февраль куни суд матбуот хизмати хабар берди.
Собиқ депутат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 21 февраль куни солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва фирибгарликда гумонланиб қўлга олинган. Жўлдошбоев у эгалик қилаётган Бишкекнинг Ўш бозоридаги «Беш-Сари» савдо марказидаги йирик миқдорда солиқдан қочиш бўйича очилган иш доирасида ушланган.
Махсус хизмат баёнотида айтилишича, «Беш-Сари» МЧЖ бухгалтерияси солиқ идорасига ёлғон маълумотлар тақдим этиш орқали савдо майдонларини ижарага беришдан олинган фойдани сунъий равишда камайтирган.
Жўлдошбоев парламентнинг учинчи ва бешинчи чақириқлари депутати бўлган. 2021 йилда ҳам у парламентнинг амалдаги чақириғига сайланмоқчи бўлган. Бироқ Марказий сайлов комиссияси уни қудаси ёрдамида овозларни сотиб олганликда айблаб рўйхатдан чиқариб юборган.
Жўлдошбоев у эгалик қилаётган «Беш-Сари» савдо марказидаги йирик миқдорда солиқдан қочиш бўйича очилган иш доирасида ушланган.