Ссылки доступа

HRW: Тожикистон трансмиллий таъқибнинг энг ашаддий тарафдорларидандир


Берлиндаги тожик мухолифатниниг норозилик намойиши
Берлиндаги тожик мухолифатниниг норозилик намойиши

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг  22 февраль куни "Биз сени топамиз. Ҳукуматлар ўз фуқаросини хорижда таъқиб қилиши ҳақида" ҳисоботи чиқди.

Унда Тожикистон трансмиллий қатағоннинг энг ашаддий тарафдорларидан бири сифатида саналган.

Ҳисоботда айтилишича, трансмиллий таъқиб "диаспоралар ва сургундагилар орасидаги норозиликни қотиллик, ноқонуний депортация ва ўғирлаб кетиш орқали бостириш учун чегараларни кесиб ўтиш"дир.
Унда Руанда, Камбоджа, Саудия Арабистони, Хитой, Туркманистон ва шу каби 20 давлат қаторида Тожикистон ҳам фаолларни ва уларнинг яқинларини ҳам хорижда, ҳам мамлакат ичида таъқиб қилиши урғуланган.

Бир ҳафта олдинроқ чиққан Freedom House инсон ҳуқуқлари ташкилотининг "трансмиллий репрессия" тўғрисидаги ҳисоботида эса Тожикистон энг ашаддий таъқибчиларнинг биринчи бешталигига киритилган.

2014 йилдан 2023 йилгача Freedom House 100 мамлакатда 44 ҳукумат томонидан амалга оширилган жами 1034 трансмиллий таъқибларни ҳужжатлаштирган. Энг ашаддий таъқибчиларнинг биринчи бешталигига Хитой, Туркия, Тожикистон, Россия ва Миср ҳукуматлари кирган.

Ҳуқуқбонларнинг фикрича, собиқ СССР мамлакатлари кузатув остидаги шахсларнинг умумий базасини яратган.

Аввалроқ Тожикистон Бош прокуратураси 2023 йилда икки юздан ортиқ фуқарони экстрадиция орқали мамлакатга қайтаришга муваффақ бўлганини маълум қилган эди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.

Ҳисобот муаллифлари кўра, Тожикистонда сўнгги йилларда ўнлаб сиёсий мухолифлар, фаоллар, журналистлар ва ҳуқуқбонлар трансмиллий репрессияга учраган. Таъқибдагиларнинг кўпчилиги “Гуруҳ 24” ва Тожикистон Ислом Уйғониш партияси тақиқланган сиёсий мухолифат гуруҳлари аъзоларидир.

XS
SM
MD
LG