Ссылки доступа

Япония Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш учун 246 миллион доллар қарз беради


Ўзбекистон Япония ҳукумати билан иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури учун қарз ажратиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) маълум қилди.

Ўзбекистон Япония ҳукумати билан иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури учун қарз ажратиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) маълум қилди.

Расман билдирилишича, 19 февраль куни иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Норқулов ва Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти ваколатхонаси раҳбари Ёшибуми Бито имзолаган шартномага асосан Ўзбекистонга 37 миллиард иен (246,2 миллион доллар) миқдорида қарз берилади.

Кредит ўн йиллик имтиёзли давр билан ўттиз йил ичида қайтарилади. Кредит 1,8 фоиз билан берилган.

“Қарз Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтишини ривожлантирувчи ислоҳотларни дастаклашга ишлатилади. Маблағнинг бир қисми аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий инклюзивликка ажратилади”,-дейилади JICA билдирувида.

Ташкилотнинг билдиришича, 1993 йилдан 2021 йилгача JICA Ўзбекистонга турли ташаббусларни амалга ошириш учун 1,5 миллиард доллар берган.

XS
SM
MD
LG