Ссылки доступа

Ўзбекистондаги метан "заправкалар" фаолияти вақтинча чекланади


Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин “заправка”ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилади.

“Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Тошкент ҳокимлиги 18 февраль куни аҳолини 12 соат давом этадиган кучли қор ёғишидан огоҳлантирди. Қайд этилишича, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади. Шу муносабат билан, заруратсиз уйдан чиқмаслик, шахсий автомобиллардан фойдаланишни минималлаштириш ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилди.

XS
SM
MD
LG