Вазирлик қайдича, ёнғин тўғрисидаги хабар Фавқулодда вазиятлар департаментига маҳаллий вақт билан соат 21.40 келиб тушган. Воқеа жойига 3 та ўт ўчириш машинасида етиб борган 12 нафар ходим ярим соатга қолмай ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Маҳаллий нашрлар ёнғин чоғида жабрланган икки ўзбекистонлик ФВВ вакиллари етиб келмасиданоқ касалхонага етказилгани ҳақида ёзмоқда. Хабарларга мувофиқ, жабрланувчилардан бирининг бадани 60 фоизи, яна бирининг бадани 70 фоизга куйган.
“Ҳар икки бемор жонлантириш бўлимида ётибди. Улар сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Уларнинг аҳволлари жуда оғир. Муваффақиятли муолажа учун Олмаота ва Остонадаги мутахассислар билан маслаҳатлашиб турибмиз”, дея иқтибос келтирган Манғистау вилояти касалхонаси врачи Самалбек Жумагулов сўзларидан Tengrinews нашри.
Ёнғинда жабрланган ўзбекистонликларнинг шина таъмирлаш устахонасига қандай бориб қолгани хусусида ФВВ хабарномасида ҳам, маҳаллий нашрлар хабарларида ҳам бирор маълумот йўқ.