Ўзбекистон- Қирғизистон чегарасида 2024 йилда яна бир назорат-ўтказиш пункти очилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги хабар беришича, янги чегара пункти Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида қурилмоқда.
Пукт Учқўрғон тумани, «Бўстон» маҳалласидаги «Учқўрғон - Маданият» йўлининг ўнинчи километрида барпо этиляпти. Худди шундай ўтказиш пункти, «Кенгсай» божхона пости Қирғизистоннинг Навкент тумани, Қизилтуу қишлоғида барпо этилмоқда.
«Учқўрғон» ва «Кенгсай» чегара божхона постлари 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ҳокимликнинг баёнотида айтилишича, мазкур божхона чегара постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратади, вилоят, туман иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади, логистика, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади.