IQAir сайти маълумотига кўра, бу пайтда Тошкентдаги мониторинг станцияси 160 AQI натижасини кўрсатган. Эрталабки соат 09.00 да мазкур станция 164 AQI натижасини кўрсатган, бу эса PM2.5 концентрациясининг ЖССТ тавсия этган меъёрдан 16 баравар ошганини англатади.
Айни пайтда Тошкент жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 11-ўринни эгаллаб турибди. Қиёслаш учун: бу рўйхатда Афғонистон пойтахти Кобул 9-ўринда, Қозоғистон пойтахти Остона 34-ўринда, Қирғизистон пойтахти Бишкек эса 48-ўринда турибди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши 12 февраль куни соат 11.00 да Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган ҳаво сифати йиллик кўрсаткичидан 14,5 баравар ошган.