Ссылки доступа

Ўзбекистонда январь ойида 94,5 млрд сўмлик газ ва электр энергияси ўғирланган


Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонда электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 995 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарномада қайд этилишича, ўтган ойда 20 миллион 486 минг кВт/соат электр энергияси ва 47 миллион 387 минг метр куб табиий газ талон-торож қилинган бўлиб, бунинг натижасида давлат манфаатларига жами 94 миллиард 542 миллион сўм зарар етказилган.

“Ўзэнергоинспекция” ўз ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Инспекция томонидан 24 минг 969 та профилактика тадбири ўтказилганини, мазкур назорат тадбирлари ортидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 937 та маъмурий иш расмийлаштирилганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG