Ссылки доступа

Сурхондарёда поезд Gentra’ни уриб юборишидан бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди (видео)


Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида поезд Gentra’ни уриб юборишидан бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 31 январь куни соат 20:30 ларда Шўрчи—Элбаён темирйўл бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган. Сариосиё—Тошкент йўловчи поезди ушбу темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra’ни уриб юбориб, шошилинч тўхтаган.

Оқибатда Gentra ҳайдовчиси — 35 ёшли Б.Н. ва унинг 2 ёшли ўғли турли тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳайдовчининг 64 ёшли онаси, 29 ёшли турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзанди — 12 ёшли қизи, 9 ёшли ўғли ва 5 ёшли қизи воқеа жойида ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG