Ссылки доступа

Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори 4,5 миллион сўмни ташкил қилди


Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2023 йил якунларига кўра 4 млн 551 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 17,2 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ҳисоботни тузишда мудофаа, ички ишлар, божхона, ДХХ, прокуратура ва суд тизимларидаги маошлар, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларида ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчиларнинг маошлари киритилмаган.

Ҳисоботда таъкидланишича, ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида ўртача иш ҳақи 7 млн 453 мингни ташкил қилган ва бу республикадаги энг юқори кўрсаткичдир. Тошкентдан кейин ўртача иш ҳақининг энг кўп миқдори Навоий (5 млн 887 минг) ва Тошкент вилоятида (4 млн 526 минг) қайд этилган.

Энг кам маошлар эса Наманган (3 млн 310 минг), Қашқадарё(3 млн 367 минг) ва Сурхондарё (3 млн 379 минг) вилоятларида қайд этилган.

2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда 3 млн 101 минг ходимнинг маълумотларидан фойдаланилган. Шундан 37,7 фоизи таълим, 18,3 фоизи саноат, 16,9 фоизи соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ҳиссасига тўғри келган.

XS
SM
MD
LG