Мудофаа вазирлиги вакиллари мазкур мамлакатлар рўйхати миллий хавфсизлик учун таҳдид ҳамда хавф-хатарни баҳолаш асосида тузилгани билдиришган.
“Миллий хавфсизлик стратегиясида Россия Федерацияси, Беларусь ва Хитой ўз разведка ва махсус хизматлари томонидан Литвага қарши жосусликни амалга оширган ҳолда, Литва ва унинг фуқаролари хавфсизлиги учун таҳдид туғдириши кўрсатилган”, дейилган ҳукумат қарори лойиҳасида.
Ҳужжат билан ҳарбийларга мазкур мамлакатлардан транзит ўлароқ ўтиш ҳам тақиқлаш кўзда тутилган. Бундан ҳаво йўли орқали ўтиш ҳолатларигина мустасно, холос.