Ссылки доступа

Оилавий зўравонлик қурбонлари қочқин мақомига эга бўлади-- Европа Иттифоқи суди


16 январь куни Европа Иттифоқи суди ўз мамлакатида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёллар қочқин мақомини олиши мумкинлигини тасдиқлади.

Қонун ўз ватанида «жисмоний ёки руҳий зўравонлик»ка учраган ҳамда ўлим хавфига дуч келган аёллар учун халқаро ҳимояни кафолатлайди.

Болгария судининг курд миллатига мансуб туркиялик аёл иши юзасидан мурожаатидан кейин Европа Иттифоқи суди шундай қарорга келган. Туркиялик аёл агар ватанига қайтса, ҳаёти хавф остида бўлишини айтиб, Болгариядан ҳимоя сўраб мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG