Ссылки доступа

Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди


Тошкент шаҳри Учтепа туманида бир оиланинг беш аъзоси хонадондан ҳушсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар қилди.

Хабарга кўра, 16 январь куни соат 17:00 атрофида туман ички ишлар органларига 1-тонг кўчасида яшовчи 5 нафар фуқаро ҳушсиз ҳолда топилгани юзасидан хабар келиб тушган.

Воқеа жойи ва мурдалар тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган вақтда фуқаролар 36 ёшли она ва 3 ёшли қиз вафот этгани маълум бўлган. Шунингдек, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб борилган фуқаро 39 ёшли ота ҳам кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамасдан, бир кун ўтиб вафот этган.

Бундан ташқари, фуқаролар 12 ёшли ва 8 ойлик икки қиз ҳушсиз ҳолатда топилиб, жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Бош прокуратурага кўра, ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда экспертиза тайинланган. Аниқ хулосадан кейин оила аъзолари қандай вафот этгани маълум бўлади.

Ҳолат бўйича Учтепа туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG