Ссылки доступа

Самарадаги автотўқнашуда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Россиянинг Самара вилояти Ставропольск туманидан ўтувчи М-5 автомобиль йўлининг 947 километрида 16 январда юз берган автотўқнашувда Ўзбекистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлди ва яна тўрт киши жароҳатланди. Бу маълумотни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасдиқлади.

Вазирликнинг билдиришича, “Lada Largus” русумли автомобили ва “Газель” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида “Lada Largus”да бўлган “7 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда”.

Вазирлик тегишли ташкилотлар воситасида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига қайтариш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Бу сўнгги бир ҳафта ичида камида иккинчи ҳолатдир. 11 январда Россиянинг Пенза вилояти Нижнеломовск туманида юз берган автотўқнашувда етти нафар Ўзбек истон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, JAC минивени ҳайдовчиси бўлган 1981 йилда туғилган шахс Москва томонга ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналиш йўлига чиқиб кетган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 238 -моддаси 3-банди (Истеъмолчилар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш талабига жавоб бермайдиган равишда хизмат кўрсатиш ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан кўп одамларнинг ўлимига сабабчи бўлиш) асосида жиноят иши қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG