Қиёслаш учун: Бишкек 58-ўринда, Остона 82-ўринда. Душанбе ва Ашхабод мазкур рўйхатда мавжуд эмас.
“Ўзгидромет” 11 январь куни соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 заррачалари миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этганини билдирган. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 17 мартага кўпдир.
3 январда Тошкент маҳаллий вақт билан соат 18:45 даги кўрсаткичлар бўйича дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринга чиққан эди.
Тошкент IQAir веб-сайтида 11 январь куни маҳаллий вақт билан 10:30 ҳолатига кўра, жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 10-ўринни эгаллади.