Ссылки доступа

Сурхондарёда йирик газ қувурида авария юз берди


28 декабрь куни Сурхондарёнинг Бандихон тумани "Полвонтош" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Музработ-Душанбе" магистраль газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят навбатчилик штабига келиб тушган хабарга кўра 28 декабрь куни Бандихон туманининг «Полвонтош» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Музработ-Душанбе» магистраль газ қувурининг 101−190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келган.

Ҳозирда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятнинг 9 шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши қайд этилган.

«Газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун барча табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди ҳамда яқин вақтлар ичида таъминотни тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилаётганлигини маълум қилади», — дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG