Ссылки доступа

ХВЖ 2024 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бир оз суст бўлишини прогноз қилди


Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2024 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5,2 фоиз бўлишини прогноз қилмоқда.

Бу 2023 йилдагидан 0,5 фоизга озроқдир. Жорий йилда иқтисодий ўсиш сурати 5,7 фоиз даражасида бўлган. Бу ҳақда ХВЖ миссиясининг 11−19 декабрь кунлари Тошкентга ташрифи якунлари бўйича тақдим қилган ҳисоботда маълум қилинди.

ХВЖнинг таъкидлашича, 2024 йилда энергия тарифларининг либерлаштириш давом эттирилиши ортидан инфляция даражаси 11 фоизга етиши мумкин. Ўзбекистон ҳукумати эса инфляция 8−10 фоиз даражасида бўлишини кутмоқда.

Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,2 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. 2023 йилда мазкур тақчиллик ЯИМга нисбатан 4,7 фоиз даражасида кузатилган эди.

XS
SM
MD
LG