Ссылки доступа

Болалар омбудсмани: 4 ёшли қизчага тегажоғлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди


Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида яшовчи К.Т., Болалар омбудсманига хусусий боғчада бўлган 2019 йилда туғилган қизига 12 декабрь куни боғча эгасининг 24 ёшли ўғли жинсий тегажоқлик қилгани тўғрисида ариза киритди.

Бу ҳақда 20 декабрда хабар берган Болалар омбудсмани матбуот хизмати бу воқеани ўз назоратига олгани тўғрисида маълум қилди.

Расман билдирилишича, қизнинг онаси аризасида “24 ёшли йигит қўли билан жинсий аъзосига тегиб, қизалоққа нисбатан уятсиз буқуз ҳаракатлар қилгани” тўғрисида ёзган.

Мазкур ариза Болалар омбудсмани ва Бош прокуратура томонидан ҳамкорликда ўрганилган. Натижада 15 декабрда Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Текширув давомида хусусий боғча ҳеч қандай лицензиясиз ва рухсатномасиз фаолият олиб боргани ҳам аниқланган.

“Тошкент тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ушбу хонадон ўрганилганда, бу ерда санитария қоидалари жиддий равишда бузилгани ва боғчада ишлаган Г.Қ. ва З.Б. тиббий кўрикдан ўтмагани аниқланган.

Жиноят иши тергови давомида фуқаро З.Б.нинг лицензия олмасдан мактабгача таълим муассасаси очиб фаолият кўрсатгани ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилмоқда”,-дейилади билдирувда.

XS
SM
MD
LG