Ссылки доступа

ОАВ: Салим Абдувалиев Тошкентда қўлга олинди


Салим Абдувалиев
Салим Абдувалиев

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» ва «Салимбойвачча» лақаблари билан танилган 73 ёшли зиддиятли тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

UzNews.uz манбасига таяниб хабар беришича, 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди.

Маълумотга кўра, Салим Абдувалиев Тошкент шаҳрида жойлашган "оқ уйи"дан олиб кетилган.

Kun.uz хабарига қўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказмоқда. Салим Абдувалиев 2017 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётганди.

Аввал хабар қилинганидек, Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча гуруҳлари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган, дея хабар беради пойтахт ички ишлар бошқармаси.

Бир неча кун олдин Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан «Саидазиз медгородок» лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиев қўлга олинганди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамлар қарзини ундириб берган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни пойтахтда қўлга олган. Бундан ташқари, ўта йирик миқдордаги товламачиликда гумон қилинган яна икки шахс қўлга олинди. Уларнинг барчаси 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG