Ссылки доступа

Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, вафот этди


Тошкентнинг Юнусобод туманида эркак ўзи яшаётган уйнинг 15-қаватидан сакраб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 18 ноябрь куни соат 21:07 да «Манзара» турар жой мажмуасида содир бўлган. Фуқаро Ш. Х. 23 ёшли рафиқаси Н.Р. билан бирга яшаб, воқеа содир бўлишидан икки кун олдин унга «осмонда учгиси келаётгани»ни айтган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида шизофрения ташхиси билан рўйхатга олинган. Воқеа содир бўлган куни эркак турмуш ўртоғига ишга бормасдан, уйда қолишини сўраган. Н.Р. ишдан келгунига қадар эса эри ўз жонига қасд қилган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмоқда.

XS
SM
MD
LG