Ссылки доступа

Путин: Россия октябр ойидан Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлайди


Россия президенти Владимир Путин «Газпром» томонидан Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш шу ойдан бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда у «Валдай» дискуссия клуби йиғилишида айтиб ўтди.

4 октябр куни Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Алмасадам Сатқалиев Қозоғистон октябр ойи охиригача Россиядан Ўзбекистонга газ етказишни бошлаш ниятида эканини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, жорий ой охирида якунланиши керак бўлган таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг жараён бошланади.

2022 йил ноябр ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан «учлик газ иттифоқи»ни тузиш режалари ҳақида маълум қилди. 2023 йил май ойида Қозоғистон ҳукумати Россиядан Ўзбекистонга газ транзити бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди.

Июнь ойида Ўзбекистон Россия билан 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома тузди. Келишув кунига 9 миллион куб метр газ импортини назарда тутади. Газ етказиб бериш 1 октябрдан бошланиши эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG