Хабарга кўра, ижтимоий тармоқларда ватандош хотин-қизларимизни Истанбул, Анталия, Измир, Бодрум ва бошқа шаҳарларга катта маблағ эвазига “консоматрис” (конс) ишларига таклиф этиб рекламалар тарқатилаётгани кузатилмоқда. Бунда тунги кафе ходимлари ёш қизларни келган мижозларга оширилган нархларда ичимлик ва озиқ-овқат олдириш учун ёлламоқда.
“Ҳурматли опа-сингиллар! Бу консоматрис фаолияти бизнинг урф-одатимиз, миллий анъаналаримиз ва муқаддас динимизга тўғри келмаслиги ҳаммамизга маълум. Туркия ҳудудида ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолишингиз, жабр кўришингиз ёки айбдор бўлиб қолишингизнинг олдини олиш мақсадида, сиз яшаб турган давлатнинг қонун талабларига риоя қилишингизни, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган жойлар ва шахслардан йироқ бўлишингизни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Мазкур фаолият тури билан шуғулланганларга маҳаллий полиция томонидан Туркиядан чиқариб юборилиш чораси кўрилмоқда.