Ссылки доступа

Доғистондаги портлашда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган


14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда фожиадан бир ҳафта ўтиб Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов маълум қилди.

Доғистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль ($10570) миқдорида ёрдам кўрсатилишини ҳам қайд этган.

Вафот этган ўзбекистонликлар шахсига ойдинлик киритилмаган. Бу борада ҳозирча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам изоҳ бермаган.

14 август куни Махачқалъа шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ва портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, 119 киши жароҳатланган, 400 дан ортиқ бино вайрон бўлган.

Портлаш кучи тротил эквивалентида 35 тонна деб баҳоланган.

15 август Доғистонда мотам куни деб эълон қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Доғистон раҳбари Сергей Меликов фожиага “очкўзлик ва тамагирлик” сабаб бўлганини айтган.

XS
SM
MD
LG