28 июль ҳолатига кўра «Дўстлик» бош сув иншоотидан Сирдарёга сув оқими ҳажми 20 м³/с ни ташкил этган. Ўзбекистон томони сув оқимини 50 м³/с гача ошириш ниятида экани айтилмоқда.
Бундан ташқари, шу куни Чорвоқ сув омборидан (Ғазалкент ГЭС) сув оқими 290 м³/с дан 310 м³/с гача етказилди. Бироқ, бу сув ҳажми Сирдарёга сув бериш ва уни Чирчиқ дарёси ҳавзасининг суғориш эҳтиёжлари учун сув хўжалиги каналлари орқали таъминлаш учун етарли эмаслиги қайд этилган.
Чордара сув омбори Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган ва 1966 йилда барпо этилган. Узунлиги 80 км, эни 25 км.
Аввалроқ, Қозоғистон сув бўйича Қирғизистон ва Ўзбекистон билан имзоланган шартномани қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Ҳужжат ирригация ва энергетика соҳасида Сирдарё ресурсларидан фойдаланишни тартибга солади.
Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулаймонованинг Ўзбекистонга хизмат сафари давомида Ўзбекистон томони билан Чордара сув омборига сув оқимини 200 м³/с гача етказиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Қозоғистон нашрлари хабар берди.