Ссылки доступа

Ўзбекистонда аҳоли сони 36 млн 370 минг нафардан ошди


Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 36 миллион 372 минг 300 нафарга етган. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботига мувофиқ, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 2,2 фоизга кўпдир.

Агентликка кўра, республика аҳолисининг 18 миллион 66 минг нафарини аёллар, 18 миллион 306 минг 300 нафарини эса эркаклар ташкил этмоқда.

Булардан 18 миллион 557 минг 500 нафари шаҳарларда, 17 миллион 815 минг 800 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қиляпти.

Марказий Осиё минтақасида энг кўп одам яшайдиган Ўзбекистон айни пайтда аҳоли сони бўйича жаҳондаги мамлакатлар орасида 41-ўринда турибди.

XS
SM
MD
LG