Ссылки доступа

Самарқандда аёл Россиядаги эрига жаҳл қилиб қизларини калтаклади


Самарқанд вилоятида 27 ёшли аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноий иш очилди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Видеода акс этишича, аёл қизларини даставвал таёқ билан аёвсиз калтаклаган.

Вилоят ИИБ хабар қилишича, ҳолат жорий йил 14 июль куни туманнинг Самарқанд вилоятининг “Баландравот” маҳалласига қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган.

“Айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 1996 йилда туғилган З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деган вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG