Ссылки доступа

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги чегара демаркацияси якунига етди


Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш ишларини муваффақият билан тамомлашган. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Мулозимга кўра, икки мамлакат ўртасидаги шартнома 4 июлдан кучга кирган.

“Шартнома 2022 йил 2 декабрида икки давлат раҳбари томонидан Тошкентда имзоланган ва икки мамлакат парламентлари тарафидан ратификация қилинган. Мазкур шартноманинг кучга кириши Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасининг 19 йиллик демаркация жараёни тўлалигича якунланганини англатади”, деди Айбек Смадияров.

ТИВ вакилининг қўшимча қилишича, 2357 километрга узанган чегарага 1301 та чегара белгиси қўйилган.

XS
SM
MD
LG