Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сўнгги бир ой ичида қарийб 650 млн долларга камайди


Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига 33 миллиард 720 миллион долларни ташкил қилган. Бу ҳақда Марказий банкнинг ойлик ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботга мувофиқ, 1 июнь ҳолатига олтин-валюта захиралари қарийб 34 миллиард 370 миллион доллар бўлгани эътиборга олинса, ўтган бир ой ичида захиралар 649 миллион доллардан кўпроққа камайгани маълум бўлади.

МБ қайдича, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари жорий йил бошидан буён 1 миллиард 8 миллион долларга ёки 5 фоизга камайган.

“ Мазкур ўзгариш олтин нархининг йил бошидаги 1812,35 доллардан 1810,2 долларгача тушиши, тижорат банкларининг Марказий банкдаги ҳисобварақларида қолдиқ миқдорининг камайиши ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилган валюта интервенциялари билан изоҳланади”, дейилган хабарномада.

Жаҳон олтин кенгаши (VGC) маълумотига кўра, май ойида Ўзбекистон хорижга олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринга (11 тонна) чиққан. Четга 63 тонна олтин сотган Туркия эса биринчи ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG