Ссылки доступа

Экология вазири “Яшил макон” доирасидаги кўзбўямачиликлар ҳақида гапирди


“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ижрочилар икки миллион туп кўчатни қўшиб ёзгани ва 7,3 миллион туп кўчатни суғорилмайдиган ерларга эккани аниқланди.

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов 5 июль куни “Яшил макон” лойиҳаси мониторинги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот берар экан, мана шулар ҳақида гапирди.

Вазирга кўра, Навоий вилоятида 959 минг, Тошкент вилоятида 564 минг, Фарғона вилоятида 465 минг, Қашқадарё вилоятида 227 минг туп кўчат экилган эмас. Аммо расмийлар бу кўчатлар экилганини ҳужжатлаштирган ва қўшиб ёзишга йўл қўйган.

Бундан ташқари республика миқёсида жами 1 миллион 800 минг туп кўчат экилганидан сўнг парваришсиз қолдирилган. Жумладан, Фарғона вилоятида 415 мингта, Тошкент вилоятида 355 мингта, Сурхондарёда 331 мингта кўчат парваришсиз қолган.

Республика бўйича 7,3 миллион туп кўчат эса суғорилмайдиган ва умуман суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга экилгани аниқланган.

XS
SM
MD
LG