Ссылки доступа

Урганчнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев уч йилга қамалди


Шуҳрат Абдуллаев
Шуҳрат Абдуллаев

Хоразм вилояти Урганч шаҳар собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев уч йилга озодликдан маҳрум қилингани тўғрисида Олий суд матбуот хизмати 6 июль куни маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман суди Шуҳрат Абдуллаевни Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229−4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди.

1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган Шуҳрат Абдуллаев 2018−2020 йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

Озодлик радиоси 2020 йилнинг 17 декабрида Шуҳрат Абдуллаев ишдан олингани ва унинг ўрнига Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Холбоев тайинлангани тўғрисида хабар берган эди. Расмий хабарларда Абдуллаевнинг ишдан олиниши сабаблари айтилмаганди. Шунингдек, унинг қўлга олингани ва жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида ҳам жамоатчиликка маълум қилинмаган.

Шуҳрат Абдуллаев 2018 йил декабрда Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч ҳокими лавозимига сайлангунига қадар Хоразм вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарган.

XS
SM
MD
LG