Ссылки доступа

Россиялик депутат: “Вагнер” ХҲШ бундан буён Украина урушида иштирок этмайди


Россия Давлат думасининг мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати асосчиси Евгений Пригожин Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишдан бош тортгани учун унинг ширкати бундан буён Украинадаги урушда иштирок этмаслигини билдирди.

Картаполовга кўра, шу сабабли “Вагнер” ХҲШга “молия, моддий маблағ ажратилмайди”.

Украина Ҳарбий разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ҳам “Украинская правда” нашрига берган интервьюсида “Вагнер” ХҲШ эндиликда Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслигини билдирган. “У эса РФнинг энг самарадор бўлинмасидир”, деган Буданов.

Украинада ўтган йилдан буён жанг қилиб келган Вагнер” ХҲШ ўз ҳаракатларини Мудофаа вазирлиги билан мувофиқлаштириб келган ва Пригожин тез-тез Россия ҳарбий раҳбарияти ҳақида танқидий чиқишлар қилиб келган эди.

Яқинда Мудофаа вазирлиги жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудуддаги барча бўлинмалардан 1 июлгача ўзи билан шартнома тузишни талаб қилган. Бу талабдан кўп ўтмай Пригожин исён кўтарган эди.

XS
SM
MD
LG