Ҳужжатларга кўра, юклар Африка қитъаси давлатларидан Европа орқали Ўзбекистонга турли денгиз кемаларида транзит орқали келган. Наркотик модда божхоначилар томонидан контейнерни сканерлаш чоғида аниқланган.
Контрабанда махсус ўрамларда, музлаткичли контейнерлардан бирининг қобиғига жойлаштирилганди. Текширув натижасида плёнкага қадоқланган, оқ кукун солинган 50 дона брикет топилган. Экспертиза давомида ушбу модда кокаин гиёҳвандлик моддаси экани тасдиқланган.
Топилган модданинг умумий қиймати 5,3 миллион доллардан ошади. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.