Ссылки доступа

Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди


Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 09:58 да Тожикистонда содир бўлган 5,1 магнитудали зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-шарқий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 478 километр узоқликда бўлган.

Ер силкиниши кучи Сурхондарёнинг Узун, Шўрчи, Денов туманлари ҳамда Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона, Риштон, Ўзбекистон туманлари, Қувасой ва Фарғона шаҳарларида 2 баллга тенг бўлган.

Сейсмопрогностик мониторинг маркази пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 06:04 да ва соат 11:27 ҳам Ўзбекистонга қўшни Афғонистонда 4,5 ва 4,1 магнитудали ер силкинишлари рўй бергани ҳақида маълумот тарқатган, бироқ марказлари Тошкентдан 579 ва 530 километр узоқликда зилзилалар Ўзбекистон ҳудудида сезилиб-сезилмаганига аниқлик киритган эмас.

XS
SM
MD
LG