Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Хабарномада қайд этилишича, ҳужжат Қозоғистон президентининг ўтган йил 21 декабрида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев билан Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида имзоланган.
Шартномага мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 минг 356 километрдан кўпроқни ташкил этади.
“Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди”, дейилган Сенат хабарномасида.
Сенат ўзбек-қозоқ чегарасини демаркация қилиш бўйича шартнома ратификациясига оид қонунни маъқуллади
Олий Мажлис Сенатининг 23 июнь куни бўлиб ўтган қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун маъқулланган.