Ссылки доступа

Жорий йилнинг ўтган 5 ойида Ўзбекистонга 2,5 млн.дан ортиқ сайёҳ келди


Статистика агентлиги Ўзбекистонга январь-май ойларида 2,6 млн нафар сайёҳ келгани, уларнинг энг кўпи Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан эканини маълум қилди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 5 ойда фуқаролари энг кўп ташриф буюрган давлатлар рўйхатида Тожикистон (797,8 минг нафар) биринчи ўринда.

Кейинги ўринлардан эса Қозоғистон (656,5 минг нафар), Қирғиз Республикаси (649,5 минг нафар), Россия (279,8 минг нафар), Туркия (39,5 минг нафар), ва Туркманистон (21,2 минг нафар) жой олган.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-май ойларида Кореядан 12,4 минг, Ҳиндистондан 12,3 минг, Хитойдан 9,6 минг ҳамда Германиядан 9,5 минг нафар сайёҳ Ўзбекистонга келган.

XS
SM
MD
LG