Ссылки доступа

Тошкентдаги цеҳлардан бирида газ портлади. Олти киши жароҳатланди


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 июнь куни Тошкентдаги цехлардан бирида портлаш юз бергани тўғрисида маълум қилди.

Расман билдирилишича, Тошкен шаҳар Чилонзор тумани “Астробод” кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмасида газ портлаган. Портлаш оқибатида 6 киши жароҳатланган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Ҳудудгаз” ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

“Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда”, - дейилади хабарда.

Турли даражада тан жароҳати олган олти киши Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

XS
SM
MD
LG