Ссылки доступа

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайёҳлик визаси олишга суҳбатдан ўтиш учун янги масканлар очди


Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси сентябр ойидан декабр ойигача бўлган саналар учун туристик виза олиш мақсадида суҳбатдан ўтишга рўйхатга ёзилиш учун жойлар ташкил қилди.

Элчихона матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбатдан ўтишни истаганларни қайдга олиш ишлари ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари Тошкент вақти билан соат 16:00 да ўтказилади.

Бунинг учун аввал виза олишга анкета тўлдириш, кейин эса онлайн тарзда суҳбатга ёзилиш керак бўлиши эслатилган. Суҳбатга ёзилиш учун ҳақ тўланмайди.

“Туристик виза 12 ой давомида амал қилади, шу боис сиздан виза режаларингизни аввалдан белгилашингизни сўраймиз”, дейилган хабарномада айни пайтда суҳбат учун рўйхатга олиш давом этаётгани, бироқ июль-август ойлари учун жойлар сони чекланган ва деярли тўлгани қўшимча қилинган.

XS
SM
MD
LG