Ссылки доступа

Қашқадарёда ўғил бола жиянини зўрлаган шахс 16 йилга қамалди


“Сукут сақлама” (NeMolchi.uz ) лойиҳасининг 7 июнда билдиришича, Қашқадарё вилоятида 8 ёшли ўғил жиянини зўрлаган 48 ёшли шахс 16 йилга қамалди.

Хабарда айтилишича, суд ҳукми 31 май куни эълон қилинган. Суд М.И., ни Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топган. Эркак жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

“Сукут сақлама” лойиҳасирнинг маълум қилишича, М.И., 2022 йил ноябрида икки шиша спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мактабдан ўртоқлари билан қайтаётган жиянини кўриб қолади. У 8 ёшли болага дўкондан ширинлик олиб бериб, уйига чақиради.

М.И., уйда жиянини бир хонага қамаб, ечинтиради ва боланинг қаршилигига қарамай, “уни ерга ётқизиб орқадан ишқаланади”.

Бу орада боланинг онаси ўғли мактабдан қайтмаётганидан хавотир олиб унинг синфдошларидан ўғли ҳақида суриштиради. Синфдошлари болани М.И., маст ҳолда уйига олиб кетганини айтишади. У дарҳол бу ҳақда эрига айтади. Ота қўшниси билан бирга М.И.,нинг уйига бориб, уни “жиноят устида қўлга туширади”.

NeMolchi.uz - 2017 йилда ташкил этилган мустақил ахборот лойиҳаси - Аёлларга нисбатан зўравонликка жамоатчилик эътиборни жалб қилиш ва бу масалага жамиятнинг муносабатини ўзгартиришни мақсад қилганини билдириб келади.

Урганч шаҳридаги 1-оилавий меҳрибонлик уйига берилган - 15, 16, 17 ёшдаги етим қизларнинг 10 ой давомида Хоразм вилояти давлат амалдорлари билан жинсий алоқага мажбурлангани ҳақида биринчи бўлиб NeMolchi.uz хабар қилган эди.

Май ойининг бошларида лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко ўзига нисбатан ўлдириш таҳдиди бўлаётгани ортидан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлгани тўғрисида Озодликка маълум қилган. ИИВ 3 май куни Ирина Матвиенкого қилинган таҳдид ўрганилаётгани ҳақида баёнот берди. Аммо шу кунгача ИИВ текшируви натижалари тўғрисида маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG