ЎзА хабарига кўра, президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди.
Мажлисда Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудовани, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаевни, Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Ташвиқотлар 7 июлгача давом этади. 8 ва 9 июль сукут куни ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.