26 ешли Фарғона вилоятида туғилган фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасига кўра, жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
1985 йилда Қирғизистонда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Қувасой шаҳар Қўчқор қишлоғи ҳудудида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 140 минг АҚШ долларига сотишга келишган.
Гумонланувчи олдиндан бўнак сифатида талаб қилинган 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.