Самолётнинг фавқулодда қўнишига йўловчилардан бирининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлган. Йўловчининг аҳволи оғирлашагни ортидан экипаж муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.
Самолёт Тошкент аэропортга қўнганидан сўнг юрак ҳуружига учраган йўловчи “Тез ёрдам”да касалхонага олиб кетилди. Тахминан соат 00:40 да самолёт Тошкентдан Пекинга учиб кетди.
Теҳрон – Пекин йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Mahan Air ширкатининг Теҳрон — Пекин йўналиши бўйича учаётган IRM079 рейси 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 29 май куни Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.