Ссылки доступа

Собиқ энергетика вазири Алишер Султонов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди


 Алишер Султонов
Алишер Султонов

Собиқ энергетика вазири Алишер Султонов 19 май куни Тошкентда иш бошлайдиган учинчи Халқаро энергетика конференциясида президентнинг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида иштирок этади.

2019 йилда энергетика вазири этиб тайинланган Алишер Султонов 2022 йил апрелида “саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтгани муносабати билан” лавозимидан озод этилган эди. Шу кунгача унинг қайси лавозимга тайинлангани тўғрисида расман билдирилмаган.

Хабарда таъкидланишича, март ойида ижтимоий тармоқларда Султонов президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлганди. Султонов ҳақида президент расмий сайтининг Администрация ижро аппарати тўғрисидаги бўлимида ҳам ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Озодлик радиоси 2023 йил 9 февралда эълон қилган “Ўзбекларни газсиз қолдирган махфий келишувлар” суриштирувида Алишер Султонов номи ҳам тилга олинади. Суриштирувда ўзбек газига оид йирик контрактлар оффшордаги ширкатларга Алишер Султонов 2018 йил 9 август куни ўтказган ëпиқ мажлисда тасдиқлангани қайд этилган.

Ўша пайтда Султонов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари¸ энергетика вазири¸ “Ўзбекнефтгаз”нинг йирик ва стратегик муҳим инвестицион лойиҳаларига хизмат ва товарлар харидини ўтказиш бўйича тузилган идоралараро қўмита раиси бўлиб турган.

XS
SM
MD
LG