Ссылки доступа

Расман: Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади


Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабридан кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Адлия вазирлигининг 18 май куни билдиришича, бу борада президентнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.

Қарорга асосан, зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда 5 ва ундан юқори балли тебранишлар аниқланганда “Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда тезкор хабарнома юборилади.

Бундан ташқари, қарорда 1 августдан “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилиши белгиланган.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.

2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG