Имрон Хон тарафдорлари Карачи, Лахор ва Кветта вилоятларида ўтказган намойишларда ҳам полиция ва норозилар тўқнашувлари содир этилди. Бунинг ортидан бу уч вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Намойишлар пайтида Покистонда мобил алоқа вақтинча ўчириб қўйилди. Бундан ташқари Facebook, Twitter ва YouTube фаолиятига ҳам чекловлар киритилди.
10 майда суд 2018-2022 йилларда бош вазир бўлиб турган Имрон Хонга коррупция айбловни билдирди. У 9 май куни Исломобод суди қарори асосида коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинган эди.
70 ёшли Имрон Хон ўтган йилнинг апрелида бир неча ҳафта давом этган сиёсий инқироз оқибатида истеъфога чиқарилган. Покистон парламенти унга ишончсизлик билдирган. Шундан сўнг Имрон Хонга нисбатан элликдан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Улар орасида порахўрлик ва террорчилар билан алоқа қилиш айбловлари ҳам бор.
Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хоннинг қамалишига қарши норозилик намойишлари ўтмоқда. Панжоб вилоятида намойишга чиққан мингга яқин киши қўлга олинди. Панжобда намойишчилар тартибсизликларни уюштирган, ўнлаб автомашина ва биноларга ўт қўйган.