Ссылки доступа

БМТ Эронни ўлим жазосидан бош тортишга чақирди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Эрон ҳукуматини ўлим жазосидан воз кечишга чақирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 январидан то шу кунгача Эронда камида 209 кишига нисбатан ўлим ҳукми чиқарилган. Уларнинг асосий қисми миллий озчиликлар вакиллари ва асосан наркотик савдосида айбланиб судланганлардир.

Ташкилотнинг билдиришича, Эронда ўлим жазоси белгиланган шахсларнинг аниқ сони маълум эмас. Улар юқорида келтирилган рақамдан кўпроқ бўлиши мумкин.

“Жорий йилда ўртача ҳисобда ҳафтасига ўн киши ўлимга ҳукм қилинмоқда. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир”, - деди Тюрк ва ўтган йили Эронда 580 кишига ўлим жазоси берилганини таъкидлади.

Сўнгги тўрт кун ичида Теҳрон ижтимоий тармоқларнинг Эрон сегментида “атеизмни тарғиб қилгани ва муқаддас жойларни масҳаралагани” учун деган айблов билан икки кишига ўлим жазоси берилганини тан олди.

Норвегиядаги “Эрон ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти”нинг маълум қилишича, сўнгги икки ҳафтада Эронда ҳар бир соатда бир киши дорга осилган.

XS
SM
MD
LG