Ссылки доступа

Сурия 12 йилдан сўнг Араб лигасига қайта қўшилди


Араб давлатларининг 7 майда Мисрда ўтган йиғинида Суриянинг Араб лигасига қайта аъзо бўлиши маъқулланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан аввал 22 давлат аъзо бўлган Араб Лигасининг Иорданияда ўтган йиғилишида Сурияни ташкилотга қайтариш масаласи бўйича йўл харитаси муҳокама қилинганди.

Бундан 12 йил аввал президент Ассад режимига қарши намойишлар қуролли зиддиятга айланиб кетгани ортидан Сурия Араб лигаси аъзолигидан вақтинча чиқарилган эди. 2011 йилда Сурияда бошланган уруш оқибатида ярим миллион киши ҳалок бўлди, 23 миллион аҳолининг 50 фоизидан кўпроғи ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

Суриянинг Араб лигасига аъзолиги ташкилотнинг 19 майда ўтадиган саммити арафасида қайта тикланмоқда.

Al Arabiya телеканалининг билдиришича, ташкилот Дамашқдан гуманитар ёрдамларни чегарадан хавфсиз ўтказилишини таъминлашни, қочқинларни ортга қайтишига шароит яратишни, қамоқдагиларни бўшатишни, мухолифат билан янги Конституцияни ишлаб чиқиш юзасидан музокараларни ўтказишни талаб қилишда давом этади

Араб давлатлари ўз навбатида Сурияни қайта тиклашга ёрдам кўрсатишни ваъда қилмоқда ва иттифоқчиларни мамлакатдан ўз аскарларини олиб чиқиб кетишга чақиради.

Сурия мухолифати лидерларидан бири Яҳё Аридий Араб лигасининг бу қароридан норозилик билдирдли.

XS
SM
MD
LG