Ссылки доступа

Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшаши маълум қилинди


Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Энг кўп уруш ва фронт орти қатнашчилари Тошкент шаҳри (55 нафар), Тошкент (26 нафар) ва Фарғона (19 нафар) вилоятларида умр кечирмоқда.

Шундан, вилоятлар кесимида қуйидагича:

  • Қарақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
  • Андижон вилояти — 6 нафар;
  • Бухоро вилояти — 7 нафар;
  • Жиззах вилояти — 6 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
  • Навоий вилояти — 9 нафар;
  • Наманган вилояти — 3 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 10 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 3 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
  • Тошкент вилояти — 26 нафар;
  • Фарғона вилояти — 19 нафар;
  • Хоразм вилояти — 5 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 55 нафар.

100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда бўлса, энг каттаси 112 ёшда.

Ўзбекистон президентнинг 2 майдаги қарори билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

XS
SM
MD
LG