Ссылки доступа

Тошкент ИИББ: Савдогар аёл аввал ҳам ўзига ўт қўмоқчи бўлган


 Ижтимоий тармодаги видеодан олинган скриншот.
Ижтимоий тармодаги видеодан олинган скриншот.

Тошкент шаҳар ИИББ 4 май куни ижтимоий тармоқларда савдогар аёл ўзига ўт қўгани тўғрисида тарқалган видеоларга муносабат билдирди.

ИИББнинг қайд этишича, мазкур воқеа 2 май куни тахминан соат 10-00 ларда Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида содир этилган.

“1981 йилда туғилган Д.Қ., бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашган. Сўнгра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб, ўзини ноодатий тутган ҳолда норозичилик билдириб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган. Натижада, аёл “юзи, иккала қўллари, танаси олди қисмининг 35 % термик куйиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган”, дейилади ИИББ билдирувида.

ИИББ бирламчи суриштирув давомида, Д.Қ., бундан олдин ҳам фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб жанжаллашгани ва бир неча марта ўзини ёқмоқчи бўлганини, аммо унинг бу ҳаракатлари ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилганини таъкидлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги “Тансиқбой” бозорида 42 ёшли аёл ўзига ўт қўйгани ҳабар қилинган эди. Effect.uz нашри бунга нима сабаб бўлгани номаълум эканини ёзган.

Нашрнинг билдиришича, аёл 16-шаҳар шифохонасига ётқизилган ва айни пайтда кома ҳолатида.

XS
SM
MD
LG